Солиқ қўмитаси 2024 йилнинг биринчи чораги бўйича Ўзбекистоннинг энг йирик 20 та солиқ тўловчиси номини маълум қилди. Давлат корхоналари орасида НКМК, ОКМК ва «Ҳудудгазтаъминот», хусусий сектор орасида эса UZBAT, Enter Engineering ва бошқалар етакчилик қилмоқда.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йилнинг 10 та энг йирик солиқ тўловчиси номини эълон қилди. Улар бюджетнинг учдан бир қисмини таъминлайди. Давлат бюджети йирик солиқ тўловчиларга қарамлигича қолмоқда. Таққослаш учун: 2018 йилда 20 та компания бюджет тушумининг 34 фоизини тақдим этганди.
ДСҚ тақдим этган маълумотларга кўра, январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган хорижий компаниялар 44,8 млрд сўм солиқ тўлагани маълум бўлди. Бунда, тўланган солиқларнинг 98 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келмоқда.
Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция 2020 йилда давлат бюджетига энг кўп тушум келтирган 10 та йирик солиқ тўловчиларни эълон қилди. Умумий солиқларнинг 63,3%ни тўлаган йирик компаниялар ичида «Навоий кон-металлургия комбинати» энг кўп солиқ тўлаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг